Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Ishlab chiqarish \ “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти кимёвий дезинфекция маҳсулотини ёрдам сифатида тақдим этди

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти кимёвий дезинфекция маҳсулотини ёрдам сифатида тақдим этди

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти кимёвий дезинфекция маҳсулотини Шарқий ҳарбий округига, Фарғона вилояти ва Фарғона шаҳри Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига ва бир қатор тегишли ташкилотларга беғараз ёрдам сифатида тақдим этди

 

"Битта нарсани билишларинг керак: менга таъсир қилмайди, менга тегишли эмас экан, деган раҳбар, фуқаро, тадбиркор, ва умуман оқсоқолларимиз, ёшларимиз хато қилади. Бу нарса ҳаммамизга боғлиқ. Ҳаммага таъсир қилади".

Ш. МИРЗИЁЕВ

 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда хусусан Фарғона вилоятида COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида корхонада ишлаб чиқарилаётган дезинфекция амалиётида қўлланиладиган натрий гипохлорит маҳсулотини Шарқий ҳарбий округига, Фарғона вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, Фарғона шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, Фарғона Халқаро Аэропортига, корхона барча ишчи-ходимларига ва бошқа бир қатор ташкилотларга  беғараз тақдим этилмоқда.

Натрий гипохлорит - бу гипохлор кислотасининг тузи бўлиб, юқумли касалликлар ўчоқларида турли хил объектлар ва секрецияларни зарарсизлантириш, шунингдек, махсус объектларни дезинфекциялаш учун жорий, якуний ва профилактик дезинфекция пайтида қўлланилади.

Қолаверса, оддий фойдаланувчи ушбу кимёвий дезинфекция маҳсулотини қўллашда ноқулайликга дуч келмаслиги учун, қўлланишини соддалаштириш мақсадида корхонанинг ўзида тегишли мутахассислар томонидан  ушбу маҳсулот дезинфекциялаш учун тайёр ҳолда, махсус идишларда тақдим этилмоқда.

dbhwQt0dI4AOnNP

Ушбу маҳсулотдан имкон даражасида ёрдам кўрсатиш бўйича  келиб тушаётган таклифларга ўрнатилган тартибда ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати

 

Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru