Ру O`z En

БРОНЗА МУБОРАК!

“FARG’ONAAZOT” АЖ ФУТБОЛ ЖАМОАСИ “БОШ ВАЗИР КУБОГИ-2020” МУСОБАҚАСИДА 3 –ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоаси “Бош вазир кубоги-2020” мусобақасининг 3-ўрин учун бўлиб ўтган баҳсида  Ўзбекистон Республикаси Миллий банки жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3-ўринни эгаллади.

  “Бош вазир кубоги-2020” мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими эртага 12 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:00 да Миллий (Бунёдкор) стадионида бўлиб ўтади.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоасини ушбу ғалаба билан барча корхонамиз ходимлари номидан муборакбод этамиз!

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ушбу турнирни юксак даражада ташкил этган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Тақдирлаш маросими бўйича репортаж ва маълумотларни онлайн тарзда тақдим этиб борамиз. Бизни кузатиб боринг!

 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech