Ру O`z En

НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА МУБОРАК!

 ЖАМОАМИЗ ЧОРАК ФИНАЛДА!

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоаси “Бош вазир кубоги-2020” мусобақасининг навбатдаги босқичида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 4 сентябрда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йигʻилишида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, жумладан “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

“Бош вазир кубоги-2020” мусобақасининг навбатдаги босқичида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоаси Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоасини асосий дақиқаларда 0:0, пенальтилар сериясида 4:2  ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу  ғалабадан сўнг жамоамиз чорак финалга йўл олди. Жамоамиз чорак финалда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамоасига қарш бахс олиб боради.

 “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоасига барча ўйинларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти

Матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech