ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИ ЁЛЛАШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловда иштирок этиш учун 2021 йил 25 мартга қадар Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Саноат кўчаси 222-уйда жойлашган “Фарғонаазот” АЖ почта манзилига ёки электрон почта E-mail: info@azot.uz орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза юборилиши лозим:

  • паспорт нусхаси (рўйхатга олинган яшаш жойи кўрсатилган ҳолда);
  • Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциясининг “Ички аудитор сертификати” нусхаси;
  • аудитор сифатида камида уч йил (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажи тўғрисида маълумот (объективка);
  • хар йили малака ошириш курсини ўтаганлиги тўғрисида ва ҳ.к. бошқа тегишли ҳужжатлар нусхалари.

Ички аудит хизмати ҳодимларини ёллаш жамият Кузатув кенгаши қарори билан амалга оширилади. Ички аудит хизматига Жамиятнинг Кузатув кенгашидан иборат комиссия аъзолари иштрокида аттестациядан ўтиш йилда бир маротаба талаби қўйилади.

Кўрсатилган муддатлардан кейин киритилган таклифлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

 

Маълумот учун тел: (73) 244-64-00, ички: 65-62, 65-82

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech