КОРХОНАДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Бугун “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда ва уюшқоқлик билан ўтказиш, шунингдек, диний мутаасиблик ва радикаллашувни олдини олиш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш масалаларига бағишланди. Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими бошлиқ ўринбосари Шавкатжон Тўйчиев, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, Қиргули мавзесининг имом-хатиби Абдуносир Ахунов, Фарғона шаҳар ИИБ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси терроризм ва экстремизимга қарши кураш бўлими катта тезкор вакили, катта лейтенанти Акбаржон Рахмаджановлар қатнашиб, юртимизда бўлаётган ўзгаришлар ва кейинги беш йилликка сайланадиган раҳбарни танлаш ўз қўлимизда эканлиги тўғрисида сўз юритдилар.
“Farg’onaazot” АЖ матбуот хизмати