Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ "Farg’onaazot" АЖ раҳбарияти ишлаб чиқаришдаги ўсиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш бўйича доимий ишларни амалга ошириш учун ўз ривожланишидаги стратегик мақсадларни аниқлади.

Yangilik

« Back

"Farg’onaazot" АЖ раҳбарияти ишлаб чиқаришдаги ўсиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш бўйича доимий ишларни амалга ошириш учун ўз ривожланишидаги стратегик мақсадларни аниқлади. 25.06.2019 11:33

"Farg’onaazot" АЖ раҳбарияти ишлаб чиқаришдаги ўсиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш бўйича доимий ишларни амалга ошириш учун ўз ривожланишидаги стратегик мақсадларни аниқлади. Замонавий самарали бошқарув усулларидан бири корхона ривожланишида ахборот технологияларидан фойдаланишдир.

Ушбу мақсадларга эришиш учун 22.06.2019 йилда "Farg’onaazot" АЖга «Ўзбек-Холдинг» МЧЖ таклиф қилинди, ҳамда уларнинг мутахассислари томонидан завод раҳбариятига ва бош мутахассисларига "Хавфсизликнинг, марказсизлаштиришнинг, куннинг исталган вақтда ва ҳар қандай жойда маълумотларнинг мавжудлиги" мавзусидаги тақдимот ўтказилди.

Тақдимот доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан қабул қилинган бир қатор қарорлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот коммуникатсия технологияларини ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни жорий этишга қаратилган қарорлар қисқача маълум қилинди.

Корхонанинг ташкилий ва иқтисодий тамойилларининг рақамлига ўзгартирилиши ҳар қандай корхонанинг иқтисодий ўсиши учун муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Корхона рақобатбардошлигининг асосий устувор йўналишларидан бири ахборот-коммуникатсия технологияларини (АКТ) ривожлантириш билан боғлиқ.

АКТ соҳасининг ривожланиши бозорда рақобатбардошликни ошириши ва корҳонанинг ривожланишнинг янги даражасига кўтарилишига ёрдам беради. Бу юқори технологик ахборот секторининг жадал таркибий ўзгаришлари билан ажралиб туради, бу эса муҳим капитал харажатларсиз мураккаб иқтисодий ва бошқа муаммоларни ҳал қилишга имкон беради.

Тақдимот давомида «Ўзбек-Холдинг» МЧЖ  IT-мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган "Fastdata.uz" электрон дастурининг имкониятлари тақдим этилди. Завод раҳбарияти ва асосий мутахассислари томонидан берилган саволларга мукаммал жавоб берилди. Fastdata.uz дастурининг амалий жиҳатлари ҳақиқий режимда тақдим этилди.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru