Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Matbuot markazi

« Back

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ 03.01.2020 16:55

photo_2019-12-18_13-13-01ўо

Куни-кеча ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:
 
Аввало хабарда бир қанча ноаниқликлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Муаллиф таъкидлаган “Олий маълумотли кадрлар ҳам қора ишчи бўлиб юрибди” жумласи жамиятимиз томонидан атрофлича ўрганилди. “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ амалга оширилади. “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида 2020 йил 1 январь холатига олий маълумотли ходимлар сони 1083 нафарни ташкил этади. Улардан 178 нафари раҳбар ходимлар, 427 мутахассис ходимлар, 132 нафари техник ходимлар, 9 нафари хизмат кўрсатувчи ходимлар, 337 нафари ишлаб чиқариш ходимларидир. Бундан кўриниб турибдики ушбу маълумотлар хабарда келтирилган “Олий маълумотли кадрлар ҳам қора ишчи бўлиб юрибди” жумласини инкор этади.

Хабарда келтирилган “Заводимизда ойлик маош кам – 600 минг сўм” жумласи ўрганиб чиқилди ва “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида ишчи-ходимга иш хақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва жамият ички норматив хужжатларига мувофиқ, ходим билан тузилган меҳнат шартномасига асосан тўланиши, қолаверса жамоа шартномаси талабларидан келиб чиқиб ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида рағбатлантиришнинг алоҳида муҳим ишлаб чиқариш топшириғини бажарганлик учун мукофот, стаж учун устама хақ, касбий маҳорат ва меҳнатда юқори кўрсаткичларга эришгани учун устама хақ, персонал устама, персонал оклад турлари жорий этилганлиги, 2019 йил январь ойи холатига «Farg`onaazot» акциядорлик жамиятида ўртача иш хақи 1 467 000 (бир миллион тўрт юз олтмиш етти минг) сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йил 1 декабрь холатига бир ойлик ўртача иш хақи 1 829 000 (бир миллион саккиз юз йигирма тўққиз минг) сўмни ташкил этганлиги аниқланди.
         
«Farg`onaazot» акциядорлик жамияти ишонч телефони: (73) 242-63-90
 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru