Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Matbuot markazi

« Back

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ 05.02.2020 07:59

photo_2020-01-31_09-30-00 (2)

2020 йил 3 февраль санасида ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан, “Қиш якунланяпти, аммо ишчиларга ҳали ҳам махсус иссиқ кийим берилмади” номли хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади: 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг №1958-сонли “Кимё ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда химояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларини тасдиқлаш хақида” ги буйруғи меъёрлари асосида таъминланади. Буюртмалар корхона цехлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Тақдим этилган буюртмаларга асосан Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлими буюртмаларни умумлаштириб, корхона бўйича йиллик буюртмани шакиллантиради ва тегишли бўлимга сотиб олиш ва захира яратиш учун тақдим этади.

Ўтган йиллар мобайнида қиш мавсуми учун махсус кийимларга бўлган талаблар доимий равишда қондириб келинган.

2019-2020 йиллар қиш мавсуми учун ҳам махсус кийимлар буюртмаларга асосан ўрнатилган тартибда ҳарид қилиниб ишчи-ходимларга доимий равишда етказиб берилмоқда. Қўшимча равишда 2020 йилнинг биринчи чорагида қиш мавсуми учун 1000 дона махсус кийим ҳарид қилиниши бўйича ўрнатилган тартибда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Хабарда келтирилган “Заводимизнинг айрим цех бошлиқлари ишчиларни инсон ўрнида кўрмайди, ўта қўпол муомалада бўлади. Яхши ишласангиз, бирор рағбат йўқ, аммо ишламай қолсангиз, маош қирқилади” жумласи атрофлича ўрганилди ва жамият томонидан ишчи-ходимларга ҳеч қандай тазиқ ўтказилмаганлиги ва ушбу масала юзасидан ариза ва шикоятлар келиб тушмаганлиги аниқланди.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти  Матбуот хизмати корхонанинг барча ишчи-ходимларини ушбу масала юзасидан муаммо ва таклифлари бўлса, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг қуйидаги ишонч телефонига (73) 242-63-90 рақамига мурожаат этишларини сўраб қолади.
         

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru