Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ Корхонада “Ёшлар туризми” ташкил қилинди

Matbuot markazi

« Back

Корхонада “Ёшлар туризми” ташкил қилинди 12.02.2020 09:25

IMG_9177

Маълумки, барчамизнинг тақдиримизга дахлдор бўлган тарихий жойларни ўрганиш, халқимиз ва миллатимизнинг яқин ва олис ўтмишдаги саҳифаларини чуқурроқ билиш, шу тарихдан сабоқ чиқариб, бугунги ва келажак ҳаётимизга онгли қарашни ўрганишда ички туризм яъни юртимиз бўйлаб саёҳат қилишликни ўрни катта. Зеро, юртимиз бўйлаб саёҳат қилишликдан мақсад ҳам шу жамиятда яшаб турган инсонларнинг ўз Ватани тарихига бефарқ қарамасликлари, айниқса, ёшларнинг аждодлар меросини яхши билиши, Ватан озодлиги, тинчлиги, фаровон ҳаёти учун улардек мард, фидойи бўлишга руҳлантиришдир. Саёҳатлардан олинган таассурот, билим кишига эстетик ҳамда маънавий завқ бағишлайди. Шу маънода ёшларда ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, уларни она Ватанимизнинг моддий ва маънавий бойликларидан фахрланиш ва уларни ҳимоя қилишга чорлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида  Фарғона туманидаги Шохимардон қишлоғи, “Шохимардон экотуризм маркази”га «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ёшлар саёҳати амалга оширилди. Ушбу саёҳатга корхонамизнинг 60 нафар фаол ёш-ишчи-ходимлари жалб этилди. Фарғона водийсининг Шоҳимардон қишлоғи ўзининг мафтункор табиати, мўътадил иқлими, пурвиқор тоғлари, зилол сойлари ва тарихий меъморий обидалари билан донг таратган. Шоҳимардон ҳамма тарафи Қирғизистон билан чегарадош Ўзбекистон ҳудуди бўлиб, денгиз сатҳидан 2500-2700 метр баландликда жойлашган. Қишлоқ “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинидан иборат бўлиб, 7 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Шоҳимардон фусункор табиати, зилол сувлари, минг дардга даво наботот олами билан етти иқлимга машҳур. Тўрттала тарафи ҳам тоғлардан иборат. Ҳудудидан Оқсув ва Кўксув сойлари оқиб ўтади. Бир кунлик саёҳат давомида Ҳазрати Алининг рамзий мақбараси зиёрат қилинди. Маҳаллий аҳоли бу ерни Шердаргоҳ пир зиёрати дея ҳурмат қилади. Шунингдек, ушбу жойда “Арчамозор”, “Толмозор”, “Зиркмозор” номли мозорлар ҳам бор. Айтишларича Шоҳимардон атамасининг келиб чиқиши мардлар шоҳи, тўртинчи халифа ҳазрати Али билан боғлиқ. Маҳаллий ривоятларга кўра, ҳазрати Алининг қабри тўрт томони тоғ билан ўралган, икки дарё туташган жойда яъни Шоҳимардон қишлоғида жойлашган экан. Қолаверса ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қурилган Шоҳимардон музейи ёшларда катта қизиқиш ўйғотди. Музейдаги ҳар бир экспонат ва маълумотлар ёшлар томонидан ўрганилди, ёшларни қизиқтирган саволларга  музей мутаҳассиси тегишли маълумотлар берди.
 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru