Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Matbuot markazi

« Back

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ 16.04.2020 19:35

photo_2020-01-31_09-30-00 (2)

Бугун ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан, “Ишга келиб кетишимиз ҳар доимгидан қимматга тушмоқда” номли хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:
Аввало хабарда бир қанча ноаниқликлар мавжуд эканлигини, муаллиф таъкидлаган “Ишчиларнинг ишга келиб кетиши ҳар доимгидан кўра қимматга тушмоқда” жумласига жавобан: “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти томонидан карантин даврида ишчи-ходимларни ишга ўз вақтида, хавфсиз, ортиқча сарфларсиз ва карантинга оид чораларга амалга қилган ҳолда келиб кетишини таъминлаш мақсадида суткасига  21 дона автобус 22та йўналиш бўйича 60та рейсда доимий равишда ўрнатилган тартибда харакатланаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Хабарда келтирилган “Завод маъмурияти ишчилардан карантин пайти ишга бориб келиш тўғрисида тилхат ёздириб олди. Яна бир талаб – зарур озиқ-овқат маҳсулотларини завод ҳудудидаги магазинлардан харид қилишимиз лозим экан. Аммо завод магазинларидаги нархлар ўта қиммат” жумлаларига жавобан: Биринчи навбатда ушбу тилхат ёздириб олишнинг асосий мақсади, корхона ишчи-ходимларини COVID-2019 коронавирусидан ҳимоя қилиш. Яъни, ишга келиб кетишда, қолаверса кундалик харажатларни ҳарид қилишда COVID-2019 коронавирусидан ҳимоя қилишга қаратилган.
Ишчи-ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш, бозорлар ва яшаш жойидан олис масофадаги савдо дўконларидан озиқ овқат махсулотларини ҳарид қилишга чиқиб ўзи ва оила аъзоларини соғлиги ва ҳаётини хавф остига қўйишини олдини олиш, уларга қулайлик яратиш мақсадида корхона ҳудудида тадбиркорлар томонидан 3та озиқ овқат савдоси дўконлари ташкил этилган. Дўконларда санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ишчи-ходимларнинг кундалик эхтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотлар бозор нархларида сотилмоқда. Савдо дўконларидаги нарх-наво кескин ошиб кетмаслиги устидан жамоатчилик назорати ўрнатилган бўлиб, хозирга қадар ишчи-ходимлардан хеч қандай эътироз ва шикоят келиб тушмаганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Хабарда келтирилган “Иш ҳақимизга устама тўлашларини талаб қиламиз” жумласига жавобан: “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикасида карантин даврида корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашлари бўйича қабул қилинган барча меъёрий хужжатлар ижросини ўрнатилган тартибда, аниқ ва сифатли бажариб келмоқда.
“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати корхонанинг барча ишчи-ходимларини карантин давридаги вазиятлар бўйича муаммо ва таклифлари бўлса, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг қуйидаги ишонч телефонига (73) 242-63-90, (93) 980-40-35 рақамларига мурожаат этишларини сўраб қолади.

 “Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru