Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ Инновацион ривожланиш вазирининг юқори мартабали маслаҳатчиси жаноб Карстен Хайнц “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятига ташриф буюрди

Matbuot markazi

« Back

Инновацион ривожланиш вазирининг юқори мартабали маслаҳатчиси жаноб Карстен Хайнц “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятига ташриф буюрди 05.12.2019 13:51

   

CIMG0419 CIMG0423

   Фарғона вилоятининг инновацион салоҳияти ва мавжуд инфратузилмаси, олий ўқув юртлари ва корхоналарнинг илмий ва инновацион имкониятлари, шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Ёшлар инновация маркази фаолияти билан танишиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирининг юқори мартабали маслаҳатчиси жаноб Карстен Хайнц жорий йил 4-6 декабр кунлари Фарғона вилоятига ҳизмат сафари доирасида “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятига ташриф буюрди.

   “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти мажлислар залида ўтказилган тадбирда жаноб Хайнц корхонада инновацион ривожланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотларни тинглаб келгусида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. 

   Ушбу тадбирлар натижаларига кўра, Инновацион ривожланиш вазирининг юқори мартабали маслаҳатчиси жаноб Карстен Хайнц бошчилигидаги Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари “Ҳудудий инновация марказлар, шу жумладан, Фарғона вилоятининг инновацион ривожлантириш самарадорлигини оширишнинг ягона концепциясини” ишлаб чиқишни кўзда тутади. 


“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru