Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида Заковат интелектуал ўйини ўтказилди

Matbuot markazi

« Back

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида Заковат интелектуал ўйини ўтказилди 06.12.2019 13:04

00 11

   Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ–5325-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида корхонада фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида ўтказилди.

   Заковат интелектуал ўйини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, маъно-мазмуни моҳиятини янада чуқурроқ ўрганиш, хотин-қизларни ҳуқуқий саводхонлиги, дунёқараши, тафаккури ва интелектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилди. 

   Иштирокчилар 4 та жамоага бўлиниб ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Кўрик-танлов якунида ғолиблар аниқланди. Унга кўра, биринчи ўрин Марказий кимё лабораториясининг “Нодирабегим” жамоасига, иккинчи ўрин Хўжалик цехининг “Тўмарис” жамоасига ҳамда учинчи ўрин ХМД цехининг “Бибихоним” жамоаларига насиб этди. Ғолиб ва иштирокчилар қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
         


“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru