Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти расмий баёноти.

Matbuot markazi

« Back

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти расмий баёноти. 11.12.2019 10:41

IMG_0023

Бугун ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:

Аввало хабарда бир қанча ноаниқликлар мавжуд эканлигини, муаллиф таъкидлаган “Заводда ишлаб чиқариш тўхтагани сабаб ишчилар ойликларини тўлиқ ололмаётгани” тўғрисидаги маълумот нотўғри, ёлғон маълумот бўлиб, корхона ишчилари ойлик маошларини тўлиқ олганликларини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хабарда келтирилган “Қабулхона телефон гўшагини кўтарган ходим газ йўқлиги сабаб завод ишламаётганини тасдиқлади” ва “Заводнинг матбуотга гапириш ваколати йўқлиги сабаб исми очиқланмаслигини сўраган мулозими ойликлар билан боғлиқ муаммони инкор қилди. Лекин завод ишламаётгани сабабини изоҳлашни истамади” жумлалари жамиятимиз томонидан атрофлича ўрганилди ва корхона қабулхонаси ходими юқоридаги жумлаларни умуман айтмаганлигини таъкидлади. Аксинча, корхона тўлиқ кувватда бўлмаса ҳам, лекин фаолият юритаётгани ва ишчилар ўз вақтида ойлик маошларини олаётганликларини айтган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилган бўлиб, ташкилот ўзининг расмий веб-сайтига ҳамда телеграмм ижтимоий тармоғида ўз расмий каналига эга.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти оммавий ахборот воситалари ва журналистлар билан кенг жамоатчиликка тезкор ва аниқ маълумотлар етказиш бўйича ҳамкорликни изчил амалга ошириб келмоқда.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти, корхона фаолиятига дахлдор масала юзасидан хабарлар тарқатилишида аниқ фактларга асосланиб, маълумотлар ҳаққонийлик тамойилига йўғрилган бўлишига умид билдиради.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ишонч телефони: (73) 242-63-90.

 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати

 

 


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru