Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Matbuot markazi

« Back

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ 18.12.2019 14:05

photo_2019-12-18_13-13-01ўо

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти  томонидан ишчи-ходимларни газеталарга мажбурий обуна қилиш ишлари амалга оширилаётгани тўғрисида хабар эълон қилинди. Мазкур ҳолат “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти томонидан ўрганилди. 

Корхона 2020 йил учун газеталар ва журналларга обуна қилишда республика ва маҳаллий газеталар таҳририятларининг тавсия хатлари асосида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борган. Бу борада бир нечта республика ва маҳаллий газеталарнинг ижодий жамоалари ишчилар билан ижодий учрашувлар ўтказган. Учрашувларда таҳририятлар ўзлари чоп этаётган газеталарни 2020 йил учун обуна нархларини ишчи-ходимларга таништирганлар. Бугунги кунда республика ҳамда маҳаллий газета ва журналларнинг 2020 йил учун обуна нархлари барчага маълум қилинган. Шу кунларда газеталарга обуна бўлишга қизиқиш билдирган ишчи-ходимлар ихтиёрий равишда газеталарга обуна бўлишмоқда.

Қолаверса, жамият томонидан газеталарга мажбурий обуна қилиш  бўйича бирон-бир топшириқ берилмаганлиги, ишчи-ходимларга ҳеч қандай тазиқ ўтказилмаганлиги ва ушбу масала юзасидан ариза ва шикоятлар келиб тушмаганлиги аниқланди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти  томонидан ишчи-ходимларни газеталарга мажбурий обуна қилиш ишлари амалга оширилаётгани тўғрисидаги хабар ҳеч қандай фактларга асосланмаган, ёлғон хабардир.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти  Матбуот хизмати корхонанинг барча ишчи-ходимларини 2020 йил учун обуна ишларида муаммо ва таклифлари бўлса, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг қуйидаги ишонч телефонига (73) 242-63-90 рақамига мурожаат этишларини сўраб қолади.
 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати
 


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru