Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Matbuot markazi

« Back

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ 25.12.2019 08:32

photo_2019-12-11_11-37-23

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ишчи-ходимларининг ойлик маоши пастлиги тўғрисида хабар эълон қилинди. Мазкур ҳолат “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти томонидан ўрганилди. 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида ишчи-ходимга иш хақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва жамият ички норматив хужжатларига мувофиқ, ходим билан тузилган меҳнат шартномасига асосан тўланади.
 
Қолаверса жамоа шартномаси талабларидан келиб чиқиб ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида рағбатлантиришнинг алоҳида муҳим ишлаб чиқариш топшириғини бажарганлик учун мукофот, стаж учун устама хақ, касбий маҳорат ва меҳнатда юқори кўрсаткичларга эришгани учун устама хақ, персонал устама, персонал оклад турлари жорий этилган.

Бундан ташқари ишчи-ходимларга байрам (Халқаро хотин-қизлар куни, Кимёгарлар куни, Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни) муносабати билан рағбатлантириш  тўловлари амалга оширилади.

Хусусан жорий йилнинг ўзида «Farg`onaazot» акциядорлик жамиятининг 2019 йил 4 мартдаги 78 –сонли буйруқ - қарорига мувофиқ “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан жамиятда фаолият юритаётган хотин-қизларга, 2019 йил 23 май кунги 177 –сонли буйруқ- қарорига мувофиқ “Кимёгарлар куни” ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигинг 28 йиллиги муносабати билан «Farg`onaazot» акциядорлик жамиятининг буйруқ - қарорига мувофиқ жамиятда  фаолият юритаётган барча ишчи-ходимларга рағбатлантириш тўловлари амалга оширилган.

«Farg`onaazot» акциядорлик жамиятининг 2019 йил 30 июль кунги  242 –сонли буйруқ- қарорига мувофиқ 2019 йил 1 август кунидан лавозим окладлари ва соат – тариф ставкалари ўртача 19 % оширилди.

2019 йил январь ойи холатига «Farg`onaazot» акциядорлик жамиятида ўртача иш хақи 1 467 000 (бир миллион тўрт юз олтмиш етти минг) сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йил 1 декабрь холатига бир ойлик ўртача иш хақи 1 829 000 (бир миллион саккиз юз йигирма тўққиз минг) сўмни ташкил этади.   
 
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида 2019 йилнинг ўзида иш хақининг ўртача ўсиши 24% ташкил этади. 
         
«Farg`onaazot» акциядорлик жамияти ишонч телефони: (73) 242-63-90


“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru