Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Matbuot markazi

« Back

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ 31.01.2020 20:21

photo_2020-01-31_09-30-00 (2)

Куни-кеча ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:
 
Аввало хабарда бир қанча ноаниқликлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Муаллиф таъкидлаган  “10 млн маош олаётган мансабдор 800 мингга қаноат қилаётган ишчи дардини ҳис этармиди?!” жумласи жамиятимиз томонидан атрофлича ўрганилди. “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар (раҳбар, мутахассис ва оддий ишчилар)га иш хақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги  775-сонли "Меҳнатга  ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарорига асосан тўланади. Қолаверса “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти Меҳнат жамоасининг 2018 йил 14 мартдаги Конференциясида маъқулланган ЖАМОА ШАРТНОМАСИ талабларидан келиб чиқиб ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида рағбатлантиришнинг алоҳида муҳим ишлаб чиқариш топшириғини бажарганлик учун мукофот, стаж учун устама хақ, касбий маҳорат ва меҳнатда юқори кўрсаткичларга эришгани учун устама хақ, персонал устама, персонал оклад турлари жорий этилган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида 2020 йил 1 январь холатига бир ойлик ўртача иш хақи 1 886 635 (бир миллион саккиз юз саксон олти минг олти юз ўттиз беш) сўмни ташкил этади. 

         
«Farg`onaazot» акциядорлик жамияти ишонч телефони: (73) 242-63-90
 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru