Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Matbuot markazi

« Back

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ 02.04.2020 18:25

photo_2020-01-31_09-30-00 (2)

Бугун ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан, “Азот заводи раҳбарияти транспорт ҳаракати чекланганини инобатга олмаяпти” номли хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:

Аввало “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти томонидан ўрнатилган тартибда, ходимларга, шу жумладан туманлардан қатнаб ишлайдиган ходимларга максимал даражада меҳнат таътили берилганлигини, қолаверса карантинга оид чораларга амал қилиш мақсадида қолган ишчи-ходимларни максимал даражада масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хабарда келтирилган “Фарғона азот заводида ишлаймиз. Айни пайтда Тошлоқ, Фарғона, Қува туманлари, Марғилон, Қувасой шаҳарларида жамоат транспорти ва такси хизмати тўхтаган, шахсий машинадан ҳам фойдаланиш мумкин эмас.” жумлаларига жавобан: Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар Вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда Вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади. Қолган ҳудудлар бундан мустасно эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Корхонанинг барча тасдиқланган  йўналишлари бўйича автобуслар қатнови ўрнатилган тартибда амалга оширилиб келинмоқда. Қолаверса корхона ишчи-ходимларига қулайлик яратиш мақсадида қўшимча учта йўналишларда автобуслар харакати ташкил этилган.

Хабарда келтирилган “Завод раҳбарияти эса ишга бормаган ишчиларга тазйиқ ўтказяпти” жумласи атрофлича ўрганилиб чиқилди ва ҳеч қандай тазиқ ўтказилмаганлиги ва ушбу масала юзасидан ариза ва шикоятлар келиб тушмаганлиги аниқланди.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти  Матбуот хизмати корхонанинг барча ишчи-ходимларини карантин давридаги вазиятлар бўйича муаммо ва таклифлари бўлса, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг қуйидаги ишонч телефонига (73) 242-63-90 рақамига мурожаат этишларини сўраб қолади.
 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru