Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Matbuot markazi

« Back

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ 02.04.2020 18:26

photo_2020-01-31_09-30-00 (2)

Куни-кеча ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан, “Йирик корхоналарнинг минглаб ишчиси карантин пайтида ҳам доимий штат режимида ишламоқда” ва "Карантин коидаларига хилоф равишда тиқилинч автобусда юрибмиз" номли хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:

Аввало хабарда бир қанча ноаниқликлар мавжуд эканлигини, муаллиф таъкидлаган ““Фарғонаазот” ходимлари ишга пиёда қатнамоқда. Карантин пайти ишчиларга махсус автобус ташкил этмайдими?” тўғрисидаги маълумот нотўғри маълумот бўлиб, корхона томонидан карантин даврида ходимларни ишга ўз вақтида, хавфсиз, карантинга оид чораларга амалга қилган ҳолда келиб кетишини таъминлаш мақсадида суткасига 21 дона автобус 19та йўналиш бўйича 57та рейсда доимий равишда ўрнатилган тартибда харакатланаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хабарда келтирилган “Xудо кўрсатмасин¸ кимдир йўлда коронавирусни юқтириб, заводга олиб келадиган бўлса ҳаммамиз барбод бўламиз, завод ҳам барбод бўлади” жумлаларига жавобан: Корхонага тегишли барча йўловчи ташувчи автобуслар, юк ташувчи транспорт ва енгил автомобиллар доимий равишда карантинга оид чораларга амал қилган ҳолда доимий равишда дезинфекция қилинмоқда.

Хабарда келтирилган “Завод маъмурияти вакили бошқа туманлардан қатнайдиган ишчиларга махсус транспорт ташкиллаштирилганми, деган саволни очиқ қолдирди” жумласига жавобан: Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар Вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда Вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади. Қолган ҳудудлар бундан мустасно эканлигини, лекин шунга қарамасдан корхона Диспетчерлик хизматига ишга келиб кетиш мақсадида автотранспорт хизматини сўраб мурожаат қилган ходимлар учун 8та автотранспорт воситаси ажратилганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хабарда келтирилган “Ишчилар вирус ташувчи бўлиб қолиши мумкин
Ўзбекистонда коронавирусга қарши тузилган махсус ҳукумат комиссияси 27 мартдан бошлаб 3 нафардан ошиқ одамнинг тўпланишини тақиқлади ва одамлар орасида 2 метрлик масофа сақланиши лозимлигини билдирди” жумлаларига жавобан: Корхонада Республика махсус комиссиясининг қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, ижроси юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан барча ўтиш жойлари  ишчи-ходимларни ишга келиши ва кетиши пайтида дезинфекция қилинмоқда, барча ишчи-ходимлар доимий равишда химоя ниқоблари, антисептик воситалари билан беғараз таъминланмоқда, корхона худудидаги ошхоналар, маиший бинолар, даволаш ва биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш  масканлари, цех ва бўлимлар, темир йўл вагонлари ва корхона ҳудуди  механик ва электр юритмали пуркагичлар ва махсус техника воситаси ёрдамида доимий равишда 0,5 фоизли гипохлорид эритмаси билан дезинфекция қилинмоқда, корхона худудига кираётган хар қандай шахс ва ходимларни кун давомида тана ҳароратини текшириш мақсадида тиббиёт ходимлари навбатчилиги ташкил этилган, барча ўтиш жойларида тана ҳарорати белгиланган меъёрдан юқори бўлган ишчи-ходимлар учун  махсус изолятор хоналар ўрнатилган.

Қолаверса корхонада айниқса ошхоналарда 3 нафардан ортиқ ходимлар тўпланмаслиги ва ходимлар орасидаги 2 метрлик масофа сақланишлиги қаттиқ назоратга олинган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилган бўлиб, ташкилот ўзининг расмий веб-сайтига ҳамда телеграмм ижтимоий тармоғида ўз расмий каналига эга.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти оммавий ахборот воситалари ва журналистлар билан кенг жамоатчиликка тезкор ва аниқ маълумотлар етказиш бўйича ҳамкорликни изчил амалга ошириб келмоқда.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти, корхона фаолиятига дахлдор масала юзасидан хабарлар тарқатилишида аниқ фактларга асосланиб, маълумотлар ҳаққонийлик тамойилига йўғрилган бўлишига умид билдиради ва Матбуот хизмати корхонанинг барча ишчи-ходимларини карантин давридаги вазиятлар бўйича муаммо ва таклифлари бўлса, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг қуйидаги ишонч телефонига (73) 242-63-90 рақамига мурожаат этишларини сўраб қолади.

 “Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru