Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти базасида Россия Федерациясининг “СИНТТЕКС РУС” МЧЖ билан ҳамкорликда “SYNTTEX” МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди

Matbuot markazi

« Back

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти базасида Россия Федерациясининг “СИНТТЕКС РУС” МЧЖ билан ҳамкорликда “SYNTTEX” МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди 13.04.2020 10:16

    photo_2020-03-31_10-40-28   

   "Farg’onaazot” акциядорлик жамияти базасида “СИНТТЕКС РУС” МЧЖ (Россия Федерацияси)  билан ҳамкорликда "SYNTTEX" МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди.
Ҳозирги вақтда етакчи лойиҳалаш институтлари билан ҳамкорликда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Лойиҳанинг бошланғич қиймати 90 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Лойиҳанинг бошланғич қуввати 14800 минг корд мато, 4400 минг метр кв. техник мато ва 26 минг тонна полиэфир-штапеллик тола ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Корхона экспортининг дастлабки ҳажми 15-20 миллион АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда. Қўшма корхона 2022 йилнинг 4 чорагида ишга туширилиши белгиланган бўлиб, унинг натижасида янги 450 иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу лойиҳа “СИНТЕКС РУС” МЧЖ (Россия Федерацияси) ва “Textima Export & Import GmbH” (Германия Федератив Республикаси) билан ҳамкорликда ишга туширилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти Полиамид-6 цехининг ишлаб чиқаришини қайта тиклашдан мақсад полиамид, анид ва полиэфир толалар каби янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали Транспортер лента ва автомобиль шиналари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг корд ва техник матоларга бўлган талабини қондириш, қолаверса, Ўзбекистон Республикасида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажмини ошириш, корд ва техник матоларни экспорт қилиш ҳамда 450 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш ҳисобланади.
Янги корхонанинг технологияси ва ускуналари Европанинг “Benninger”, “Oerlikon Barmag”, “Trushler”, “Dornier”, “Polimetrix” и “Dietze+schell” каби корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, юқори даражада автоматлаштирилган ва энергия тежамкор технология ҳисобланади.

 “Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати

 


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru