Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Matbuot markazi

« Back

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ 15.05.2020 11:04

photo_2020-01-31_09-30-00 (2)

Бугун ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан, “Карантинда ҳам узлуксиз ишламоқдамиз, аммо ҳеч қандай рағбатлантириш йўқ” номли хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:
Аввало хабарда бир қанча ноаниқликлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Муаллиф таъкидлаган “Карантин пайтида ҳам узлуксиз ишламоқдамиз. Аммо ҳеч қандай рағбатлантириш йўқ” жумласи жамиятимиз томонидан атрофлича ўрганилди. “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март санасидаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишчи-ходимларни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинган. Жамиятнинг 2020 йил 18 март санасидаги 70-сонли буйруғига асосан “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан корхонада фаолият юритаётган барча ишчи-ходимларга мукофот пуллари тўлаб берилди. Қолаверса корхонада фаолият юритаётган ижтимоий ҳимояга мухтож ишчи-ходимларга, ҳусусан 18 ёшгача фарзандларини якка ёлғиз тарбиялаётган аёлларга, 4 ва ундан кўп болали оилаларга ва касаначи хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилди. Хабарда келтирилган “Маошимиз ҳам кам. Бир миллион сўм рўзғорга етмаяпти. Раҳбарият маошимизни ошириб берсин” жумласи жамиятимиз томонидан атрофлича ўрганилди. “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар (раҳбар, мутахассис ва оддий ишчилар)га иш хақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги  775-сонли "Меҳнатга  ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарорига асосан тўланади. Қолаверса “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти Меҳнат жамоасининг 2018 йил 14 мартдаги Конференциясида маъқулланган Жамоа шартномаси талабларидан келиб чиқиб ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида рағбатлантиришнинг алоҳида муҳим ишлаб чиқариш топшириғини бажарганлик учун мукофот, стаж учун устама хақ, касбий маҳорат ва меҳнатда юқори кўрсаткичларга эришгани учун устама хақ, персонал устама, персонал оклад турлари жорий этилган.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида 2020 йил 1 май холатига бир ойлик ўртача иш хақи 2 072 37 (икки миллион етмиш икки минг ўттиз етти) сўмни ташкил этади.
“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти корхонанинг барча ишчи-ходимларни карантин давридаги вазиятлар бўйича муаммо ва таклифлари бўлса, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг қуйидаги ишонч телефонига (73) 242-63-90, (93) 980-40-35 рақамларига мурожаат этишларини сўраб қолади.

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru