Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Matbuot markazi

« Back

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ 21.05.2020 14:23

photo_2020-01-31_09-30-00 (2)

Бугун ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан, “Заводимизда ҳужжатлар рус тилида юритилади, ҳатто селектор ҳам рус тилида ўтказилади” номли хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:
Аввало хабарда бир қанча ноаниқликлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Муаллиф таъкидлаган “Заводимизда ҳамма ҳужжатлар рус тилида юритилади, ҳаттоки селектор ҳам рус тилида ўтказилади. Завод раҳбарлари давлат тилини ҳурмат қилмайдими?” жумлалари жамиятимиз томонидан атрофлича ўрганилди. Farg’onaazot” акциядорлик жамияти шуни маълум қиладики, корхонада иш юритиш “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили хақидаги қонуни” асосида олиб борилади. Қолаверса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига сўзсиз риоя этилишига эришишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 34-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамиятнинг 2020 йил 3 февраль санасида №125 – сонли буйруғи имзоланган бўлиб, буйруқга асосан давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш бўйича мутахассис жалб этилган ва бу борада тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг 10-моддасига кўра, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш давлат тилида, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган бўлиб, корхона жамоасида 23та миллат вакиллари фаолият юритаётганини айтиб ўтиш мумкин.
Корхона ишчи-ходимлари томонидан ушбу масала юзасидан муаммо ва таклифлар бўлса, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг қуйидаги ишонч телефонига (73) 242-63-90, (93) 980-40-35 рақамларига мурожаат этишлари мумкин.

 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru