“Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида Илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларининг, корхонада амалга ошириш имконияти бўлган лойиҳалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 3 декабрь куни "Илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш борасида олийгоҳ, илмий ташкилотлар, тармоқ ва худудлар олдидаги устувор вазифалар” бўйича ўтказилган йиғилишда ҳудуд ва тармокларни илмий ташкилотлар билан боғлаш, республика илм-фан самарадорлигини ошириш, иқтисодиётга илм-фан ютуқлари ва инновацияларни кенг жорий этиш вазифаси кўйилган. Шу муносабат билан жорий йил 9 декабрь куни Ипповацион ривожланиш вазирлигида илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларининг “Ўзкимёсаноат”АЖ тармоқ корхоналарида амалга ошириш имконияти бўлган лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳалар ташаббускорлари иштирокида, лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ва иктисодий самарадорлиги бўйича тегишли хулосалар чиқариш мақсадида “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси полимер кимёси ва физикаси институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Фарғона Политехника институтидан доктор ва профессорлар иштирок этди. Тадбир давомида корхонанинг ёш ва иқтидорли мутаҳассислари томонидан олиб борилаётган илмий ишланмалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
“Фарғонаазот” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати