Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Matbuot markazi \ “Социал лифт” механизмини йўлга қўйиш мақсадида “Modern Specialist” танлови ўтказилди

Matbuot markazi

« Back

“Социал лифт” механизмини йўлга қўйиш мақсадида “Modern Specialist” танлови ўтказилди 19.12.2019 14:26

IMG_8527 Безымянный

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимида 2019 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастури ва “Социал лифт” механизмини йўлга қўйиш бўйича йўл харитасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида “Modern Specialist”, “Соҳа мутахассиси” танлови ўтказилди. 

Танловда корхонада фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган ёш ишчи-ходимлар ўзларининг инновацион лойиҳалари билан иштирок этдилар. Танловда иштирокчилар томонидан тайёрланган йигирмага яқин турли йўналишлардаги инновацион лойиҳалар кўриб чиқилди. Низомга асосан тузилган ҳакамлар ҳайъати томонидан лойиҳалар баҳоланди ва умумий баллар бўйича фаҳрли ўринларни эгаллаган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида, танловда кўриб чиқилган лойиҳаларнинг айримларида аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга ушбу лойиҳаларни пуҳта тайёрлаб  раҳбариятга таклиф киритиш бўйича топшириқлар берилди.
 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru