Ру O`z En

АТРОФ-МУҲИТ ҲИМОЯСИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда атроф муҳитни ҳимоя қилиш, ҳудудларни экологик ҳолатини янада яхшилаш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Айниқса саноат зоналарини кўкаламзорлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

  Куни кеча «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда «Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!» шиори остида кўкаламзорлаштириш лойиҳасини ташкил этиш белгиланди.  

  Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад корхона-ташкилотлар жойлашган ҳудуд экологик ҳолатини янада яхшилашга кўмаклашиш ҳамда атроф-муҳитни манзарали дарахтлар билан бойитиш ҳисобланади. Лойиҳа доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимидаги тармоқ корхона ва ташкилотлар томонидан дарахт ва манзарали кўчатлар экиш белгиланган.

Лойиҳа ижросини таъминлаш мақсадида “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 5 апрел куни кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Лойиҳа давомида корхона томонидан 20 дона дарахт ва 50 дона манзарали кўчатлар ҳамда гуллар экилди. Тадбирда корхона тизимида фаолият юритаётган ходимлар, ёшлар, «Farg’onaazot» АЖ раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

  Шунингдек, ««Farg’onaazot» АЖ томонидан йил бошидан хозирги кунга қадар корхона ҳудудига 1800 дан ортиқ игнабаргли, 600 та павловния,
2100 та туя дарахт кўчатлари экилди. Жумладан, корхонага қарашли бўлган Киргули мавзеси ҳудудларига эса 1500 та қарағай, 340 та арча ва 1800 дан зиёд игнабаргли дарахтлари кўчатлари экиб чиқилган. Хозирги кунда корхона томонидан бажарилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech