Ру O`z En

БУРХОНЖОН ИСАҚОВ “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ КИМЁГАРИ” ТАНЛОВИДА УЧИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг тармоқ корхоналари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танлови ўтказилиб келинмоқда.

   Танлов мақсади, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларнинг касбий билим даражасини аниқлаш, ёш мутахассислар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш ва ёш мутахассисларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга татбиқ этиш орқали ёшлар бандлигини таъминлашни ўз ичига олган.

   Танловда     “Ўзкимёсаноат”  АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан 9 нафар ёш мутахассислари иштирок этдилар. Шулар қаторида  “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг илмий техник ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси Бурхонжон Исақов ҳам ўзининг “Гидразин гидрат ишлаб чиқариш” лойиҳаси билан иштирок этди. 

   Танлов натижаларига кўра Бурхонжон Исақов учинчи ўринни эгаллади ва “Ўзкимёсаноат акциядорлик жамияти ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг диплом ва совғалари билан тақдирланди.

 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech