Ру O`z En

АЁЛЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ

Корхонамиз аёллари Халқаро хотин-қизлар кунини кенг нишонладилар. Корхонамизга қарашли “Кимёгар” тўйхонасида жорий йилнинг 5 март санасида 8 март кунига бағишланган байрам оқшоми бўлиб ўтди.
Тантанали ва ранг-баранг байрам кечасига корхонамизда хизмат қўрсатаётган цех ва бўлимлар аёллари ташриф буюрдилар. Байрам оқшомини “Farg'onaazot” АЖ бошқарув раиси Абдупатто Туланович очиб бердилар.
У жамиятимизнинг барча хотин-қизларини байрам билан чин юракдан табриклаб, уларга бахт , фаровонлик, меҳнатларида янгидаг янги ютуқлар тилаб қолдилар.
Мехмонлар учун “Фарғона наволари” қўшиқ ва рақс ансамбли чиқиш қилдилар. Шунингдек, кечада аёлларга бўлган мухаббатни акс этган қўшиқларини билан вилоятимизнинг таниқли хонандаларидан Абдуҳошим Ортиқов, Саҳиба Солиева, Наргиза Махмудова ва бошқа қўшиқчилар ижро этдилар. Сўз устаси ва қизиқчи абдурахмон Сиддиқов ўзининг қувноқ хазиллари балн мехмонларни хушнуд этди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech