Ру O`z En

COVID-19”ГА ҚАРШИ ЭМЛАНИНГ ВА ЎЗИНГИЗ ҲАМДА ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗ САЛОМАТЛИГИНИ АСРАНГ!

    Азиз хамкасблар, Сизларни карантин қоидаларига риоя этишингиз, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун муҳим эканлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш барчамизнинг ўз қўлимизда.
  Ниқоб тақиш, қўлларни тез-тез ювиш, масофа сақлаш муҳимлигини ёддан чиқармай, карантин қоидаларига амал қилишларингизни сўраб қоламан.

   Эмлаш натижасида организмда вирусга қарши антитаналар ҳосил бўлади, бу антитаналар организмга вирус тушганида касаллик чақириш даражасигача кўпайишга улгурмасдан уларни йўқотиш учун организмдаги иммун ҳужайраларни сафарбар этади. Натижада касалликка чалиниш эҳтимоли пасаяди, агарда касаллик юзага келган вазиятда ҳам енгил кечишини таъминлайди.

   Кўпчиликда вакциналарнинг ножўя таъсири бор ё йўқлиги қизиқтиради. Бу борада хавотирга ўрин йўқ. Ҳозирги кунда республикамиз аҳолисини эмлаш мақсадида фойдаланадиган вакциналарнинг барчаси хавфсизлик нуқтаи назаридан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус фармакология қўмитасида текширувлардан ўтказилган ва шундан сўнг рухсат этилган.

   “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти раҳбар ва ходимлари ZF-UZ-VAC 2001 хитой-ўзбек вакцинасини қабул қилдилар. Эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиб,  айни пайтда корхона ходимларининг 2350 нафари эмланди.

   Ҳурматли ходимлар, сизларнинг ўз вақтида эмланишингиз ва карантин қоидаларига риоя этишингиз нафақат ўзингиз, оилангиз, яқинларингиз саломатлигини сақлаш, балки республикамизда пандемия оқибатларини тез бартараф этишда жуда ҳам муҳим.

 

   Шундай экан, коронавирусга қарши эмланинг ва бехавотир яшанг!

 

 

Ҳурмат билан,

Бошқарув раиси                                                   А.Салижанов

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech