Ру O`z En

НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА МУБОРАК!

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоаси “Бош вазир кубоги-2020” мусобақасининг навбатдаги босқичида Халқ банки жамоасини 2:1 хисобида мағлубиятга учратди

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 4 сентябрда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йигʻилишида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, жумладан “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 4-12-октябрь кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда.

Шунга асосан «Бош вазир кубоги» мусобақаларида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ҳам иштирок этмоқда.

“Бош вазир кубоги-2020” мусобақасининг навбатдаги босқичида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоаси Халқ банки жамоасини 2:1  хисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувдаги голларни Абдухаким Салижанов ва Собиржон Мамазулумовлар ўз хисобларига ёздириб қўйишди.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти футбол жамоасига барча ўйинларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти

Матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech