Ру O`z En

“ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ГАЛА-КОНЦЕРТ ВА ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ

18-26 июнга қадар корхонамиз Ёшлар иттифоқи Кенгаши томонидан “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёшлар ҳафталиги”га старт берилган эди. Бунга асосан, ёшлар ўртасида турли хил тадбирлар бўлиб ўтди.

  Хафта давомида бўлиб ўтган мусобақалар ва тадбирлар тўғрисида корхонамиз барча ижтимоий тармоқларида ёритиб борилди. Эслатиб ўтамиз, хафталик давомида Мини-футбол “Раҳбар кубоги”, психолог иштирокида “Инсоннинг ўзига ишончи ва жамоавий ишлаш усуллари” мавзусида семинар тренинги, “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”, “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Бўлиб ўтган тадбирларда ғолибликни қўлга киритган ёш ходимларимизни тақдирлаш, маънавий ва моддий рағбатлантириш мақсадида “Ёшлар хафталиги” якунида “Кимёгар” ёшлар маданият боғида гала–концерт дастури бўлиб ўтди.

   Гала концертга корхонамиз раҳбарлари ҳамда Фарғона шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари Бобурбек Мўминов ташриф буюрдилар. Барча иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар, пул маблағлари, Дипломлар ва Фаҳрий ёрлиқлар топширилди.

  • Барчангизни эришган ютуқларингиз билан муборакбод этаман! Сизларни кўриб “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида Ёшлар иттифоқи кенгашида юритган иш фаолиятим ёдимга тушиб тўлқинланиб кетдим. Корхона ёшлари доим фаоллиги билан ажралиб турган. Шунинг учун ҳам корхонамиз Республикамиз бўйича илғор ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Биз сизлар билан фаҳрланамиз. Фаолиятингизда омадлар, муваффақиятлар ёр бўлсин! – дейди Бобуржон Мўминов.

   Гала-концерт Ўзбекистон Давлат филармонияси Фарғона вилоят бўлимининг таниқли, эл ардоғидаги хушовоз хонандалари куй-қўшиқлари ва рақс ансамблларининг ўйинлари билан давом этди.    

 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech