Ру O`z En

“ЁШЛАР ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН “МИНИ ФУТБОЛ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Хабарингиз бор “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёшлар хафталиги”га старт берилган эди. Бунга асосан, дастлабки тадбир ёшлар ўртасида “Мини футбол” бўлиб ўтаётгани хақида хабар берган эдик.  

“Раҳбар кубоги” турнири юқори савияда ташкилланиб, корхона бошқармалари, бўлимлари ва цехларидан жами 22 нафар жамоа бирин-кетинлик билан 2 кун давомида майдонга тушдилар.

Беллашувда ярим финалга Сода ишлаб чиқариш цехи, Харбийлаштирилган қўриқлаш хизмати, Целлюлозанинг мураккаб эфирлар цехи ва Таъмирлаш-механика цехлари жамоалари чиқдилар. Улардан механик-таъмирлаш цехи ва  харбийлаштирилган қўриқлаш хизмати жамоалари финал босқичига йўл олдилар.

Финал босқичи Механик-таъмирлаш цехи ва  Харбийлаштирилган қўриқлаш хизмати жамоалари  ўртасида 2:2 натижа билан якунланиб, пенальти белгиланди. Унга кўра 2:1 хисоб билан Харбийлаштирилган қўриқлаш хизмати жамоаси ғалабани қўлга киритди.

Турнир натижаларига кўра, 3-ўринни Сода ишлаб чиқариш цехи жамоаси эгаллаган бўлса, фахрли 2-ўринни эса Механик таъмирлаш цехи қўлга киритди ва 1-фахрий ўринни Харбийлаштирилган қўриқлаш хизмати жамоаси қўлга киритиб, ёшлар ўртасида Мини футбол бўйича “Раҳбар кубоги” чемпионлигини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросими “Ёшлар хафталиги”нинг якуний Гала-концерт дастурида амалга оширилади.

 

 

“Farg’onaazot” АЖ матбуот  хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech