Ру O`z En

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЗАКОВАТ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида “Ёшлар хафталиги” давом этмоқда. Хафталик доирасида жамиятда Мини-футбол бўйича “Раҳбар кубоги” чемпионати, психолог ва ёшлар учрашуви ташкил этилган эди. Навбатдаги тадбир “Заковат” интеллектуал ўйини бўлди.

Корхонамизда ёшларнинг билим салоҳияти ва даражасини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш мақсадида, 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ташкил этилди.  Турнир корхонамиз янги бошқармасининг очиқ майдонида бўлиб ўтди.

Турнирда корхонамиз цех ва бўлимлари ходимларидан ташкил топган 22 та жамоа қатнашди. Ўйин қоидаларига кўра, биринчи турда барча жамоалар иштирок этдилар. Жамоалар баллари тўғри берилган жавобларга кўра ҳисоблаб чиқилди. Турнирни очиқ ва шаффоф ўтказиш, жамоаларни кузатиб туриш мақсадида, бетараф назоратчилар танлаб олинди. Иштирокчиларга хар бир савол учун 10 сониядан вақт ажратиб берилди. 1-тур якунида хамма баллар санаб чиқилиб,  юқори кўрсатгичга эришган жамоалар танлаб олинди.

 Унга кўра иккинчи турда “Ишлаб чиқариш бўлими” жамоаси, қасаба уюшма қўмитасининг “Ёшлар” жамоаси ҳамда “Иқтисодий таҳлил” жамоалари ўзаро беллашдилар.   

Ўйин натижаларига кўра, биринчи ўринни “Ёшлар” жамоаси, иккинчи ўринни “Ишлаб чиқариш бўлими” жамоаси ва учунчи ўринни “Иқтисодий таҳлил” жамоалари эгалладилар. Турнир сўнггида корхона бошқарув раиси Абдупатто Тўланович барча иштирокчиларни иштироклари учун миннатдорчилик билдириб, ёшларга улкан муваффақиятлар тилаб қолди. 

Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Ёшлар хафталиги” тадбирлари ғолиблари  жорий йилнинг 26 июн куни “Кимёгар” ёшлар маданият боғида бўлиб ўтадиган  гала–концерт дастурида тақдирланадилар.

 

 

Farg’onaazot” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech