Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИШЧИ-ХОДИМЛАРИ ДИҚҚАТИГА !

  Азиз корхонамиз ходимлари, сизларнинг диққатингизга жамият ишчи-ходимлари ўртасида “Мустақиллик - бебаҳо неъмат” мавзусида эсселар танловини ўтказишини маълум қиламиз. Бунинг учун сизлар Ватанимиз мустақиллиги борасида эркин фикрларингизни эссе сифатида лотин алифбосида мазмунли ёзишингиз керак бўлади.  Эсселар ўлчами А4 қоғозда, қўлёзма шаклида 3 бетдан 10 бетгача бўлиши талаб этилади.

  Эсселар мазмун моҳияти, имловий хатолари, таъсирчанлиги ҳамда кенг ёритилганлигига қараб баҳолаб борилади. 14 август санасида корхонада эсселар ғолиблари тантанали равишда эълон қилинади. Юқори баҳолар эгаллаган эсселар эгалари корхона раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар ва энг юқори баҳо олган иштирокчи “Узкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизими бўйича ўтказиладиган “Республика-тармоқ”  босқичида иштирок этиш хуқуқига эга бўлади. 

  “Республика-тармоқ”  босқичи 2021 йилнинг 16 августдан 20 августга қадар ўтказилади.

    Танловда иштирок этишни хохловчи ходимлар жорий йилнинг 13 август санасига қадар эсселарни матбуот хизмати “Кимёгар” таҳририяти муҳарририга топширишингиз сўралади. Энг маъноли мазмунли эсселар корхонамизнинг ижтимоий тармоқлари ва “Кимёгар” газетасида чоп этилади.

   Танлов низом талаблари асосида холис ва шаффоф ўтказилиши таъминланади.

 Танлов бўйича қўшимча маълумотларни билиш учун матбуот хизматининг 65-33 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкун.

 

Farg’onaazot  акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech