Ру O`z En

«FARG’ONAAZOT» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ РАҲБАРИЯТИ, КАСАБА УЮШМАСИ ВА МАТБУОТ ХИЗМАТИ ТОМОНИДАН УРУШ ФАҲРИЙЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

  9 май байрами - Хотира ва қадрлаш куни арафасида "Farg’onaazot" АЖ маъмурияти, корхонанинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фаҳрийларини яшаш жойларига ташрифи ташкил этилди.

  Ушбу тадбирда касаба уюшмаси қўмитаси, матбуот хизмати, II бўлим, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар бўйича раҳбарлари иштирок этишди. Ушбу ташрифни ташкил этишдан мақсад, фахрийларга кўрсатган жасоратлари ва меҳнатдаги хизматлари учун миннатдорчилик ва чуқур эҳтиром билдириш, шунингдек, уларни Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 76 йиллиги билан табриклаш эди.

  Авлодлар давомийлиги, ёшларда ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялаш маънавиятимизнинг ажралмас қисмидир. Шудай экан жасур юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини эъзозлаш ва фахрийларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш  бугунги авлоднинг бурчидир.

  Иккинчи жаҳон урушининг қатнашчиларига, фронт орти меҳнат фахрийларига, хозирда  пенсияга чиқган Афғонистонда хизматни ўтаган байналминал жангчиларга,  Чернобиль АЭСидаги ҳалокатни бартараф этишда иштирок этган жаъми 51 нафар корхонанинг собиқ ходимларга корхонамиз раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан озиқ-овқат жамламалари ҳамда хўжалик жиҳозлари тақдим этилди.

 
“Farg’onaazot” АЖ матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech