Ру O`z En

“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида “Бошқарув раиси кубоги -2020” мусобақаларига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида шу йил 13-16 ноябрь кунлари мини-футбол бўйича “Бошқарув раиси кубоги -2020” мусобақаси бўлиб ўтади.

Мусобақа “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти маъмурият ходимлари ўртасида ташкил этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантиришдан, қолаверса ҳар бир ходимда ҳар қандай касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлашдан иборат.

Бугун мусобақага старт берилди ва “Бошқарув раиси кубоги -2020” соҳиби 16 ноябрь куни маълум бўлади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech