Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА ОБЪЕКТЛАР БОШҚАРМАСИ ҲАМДА ҲУҚУҚШУНОСЛИК ВА КОМПЛАЕНС ХИЗМАТЛАРИ ҲАМКОРЛИГИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида Ижтимоий аҳамиятга эга объектлар бошқармаси ва Ҳуқуқшунослик ҳамда Комплаенс хизматлари ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибига кўра тадбирда буюк Темурийлар салтанатига асос солган енгилмас саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан “Буюк саркарда Амир Темур – авлодлар учун ҳаёт мактаби” тўғрисида бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи ўринбосари Шавкатжон Тўйчиев буюк аждодимиз Амир Темурнинг ҳаёти, Темурийлар салтанатини барпо этиш йўлида олиб борган ишлари тўғрисида кенг қамровли фикр билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040 сонли қарори мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб берди.

Асосий масала Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш қонуни ва Комплаенс назоратини ташкил қилиш бўйича ҳуқуқий норматив ҳужжатлар мазмун – моҳияти юзасидан корхонанинг Комплаенс хизмати бошлиғи Ғофуржон Жабборов ахборот бериб ўтди. Йиғилишда корхонамиз коррупцияга бефарқ эмаслиги, уни халқимиз, давлатимизнинг эртанги кунига жуда катта хавф туғдириши тўғрисида сўз юритди. Жумладан, Давлат органлари ва ташкилотларнинг коррупцияга қарши комплаенс-назорат хизмати тўғрисидаги низоми, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги 2017 йил 3 январдаги Ўзбекистон Республикасининг 419 сонли "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни билан корхонамиз рахбар ходимлари, ишчи ходимларини таништириб ўтди.

  Ҳуқушунос Маҳкамова Насибахон Умаровна меҳнат интизоми, интизомий чора кўриш тартиби ҳақида фикр билдириб, корхонамиз ички қоидаларига хар бир ходим амал қилиши жоизлигини таъкидлаб ўтди. Хуқуқшунос фикрини барча қўллаб-қувватлаган ҳолда корхона раҳбарияти иштирокчилар ва касаба уюшмаси фикрларини эшитиб чиқди.  Тадбир сўнгида мавзу бўйича муносабатлар билдирилиб, таклифлар киритилди.  

   Тадбирни бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқани кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари Умидилло Миллабоев олиб борди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech