Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА КИТОБ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

“Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”.

Ш.М.Мирзиёев.

   Маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан бир йўли бу китоб мутолааси ҳисобланади. Инсон камолоти ва билимининг манбаи китоб билан боғлиқ. У инсонни комиллик сари етаклайди.

   Дарҳақиқат, бу маънавий сарчашма фарзандларимизнинг дунёқарашини бойитади, нутқини ўстириб, хотирасини мустаҳкамлайди. Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамрох, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Фарзандларимиз тарбиясида унинг ўрни жуда ҳам муҳим. Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Албатта, “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ҳам бундан мустасно эмас.

   Корхонада ишчи ходимлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, ёшларимизни билим даражасини ва уларда одамийлик, эзгулик, меҳр-оқибат, Ватанга садоқат туйғуларини янада ошириш мақсадида кўплаб тарғибот ишлари, кўрик-танловлар ва тадбирлар ўтказилмоқда. Ундан ташқари, ходимларимиз фойдаланишлари учун корхонанинг биринчи саноат участкаси худудида жойлашган фонди 68 мингдан ортиқ бўлган кутубхона, биринчи, иккинчи ва учинчи саноат майдонларида ўрнатилган электрон кутубхоналар  ташкилланган. Буларнинг барчаси корхонада китобхонликка бўлган эътибор юқори даражада эканлигини кўрсатиб турибди.

    Шунингдек, куни кеча, жорий йилнинг 9-10 июн кунлари китобхонликни тарғиб  қилиш, “Намунали китобхон раҳбар” акцияси доирасида “Кутубхонага китоб совға қиламан” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, корхонанинг биринчи саноат майдони иккинчи ошхонаси олдида ва иккинчи саноат майдонининг кириш қисмида “Китоб олами” МЧЖ ҳамкорлигида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

    “Китоб олами” МЧЖ  томонидан қизиқарли асарлар, диний адабиётлар, ўзбек ва дунё машхур адиб, ёзувчиларининг мумтоз, лирик, саргузашт жанрли адабиётлари, халқ дурдона асарлари ҳамда болалар учун эртак китоблари корхонамиз ишчи ходимларига сотилди. Ярмаркада корхонамиз ишчи ходимлари  томонидан 2000 дан зиёд китоблар сотиб олинди.

“Farg’onaazot” АЖ матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech