Ру O`z En

FARG'ONAAZOT»” АЖ ДА “ТЕХНОЛОГИК ҚУРИЛМАДАГИ АВАРИЯ НАТИЖАСИДА ЮЗАГА КЕЛГАН ЁНҒИН ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ОБЪЕКТ РАҲБАРЛАР ТАРКИБИ ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ ТЕГИШЛИ ХИЗМАТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДАГИ ҲАРАКАТЛАРИ” МАВЗУСИДА КЎРГАЗМАЛИ МАҲСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Айтиш мумкинки, ёнғин хавфсизлиги хизмати бугунги кунда ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олган. У ҳоҳ халқ таълими, ишлаб чиқариш, қурувчилик ёки бунёдкорлик бўлмасин, ёнғин ҳавфсизлиги хизматимизга тааллуқли бўлган жиҳатлари албатта топилади. Шу боис корхонамиз ёнғин хизмати ходимлари кенг қамровли, масъулиятли вазифаларни ўз олдига қўйишган.

Ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинларда инсонлар ҳалок бўлишига йўл қўймаслик учун қўшимча зарурий чора-тадбирларнинг кўчайтирилиши барчадан бирдек масъулият талаб қилади. Шу мақсадда “Farg'onaazot” АЖ объектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими, корхонанинг масъул бўлимлари ва авария-қутқарув хизмати ҳамкорлигида корхонанинг 2-саноат майдонида ўқув  ўтказилди. Тадбирда ёнғинларнинг олдини олиш, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш борасида тушунтиришлар берилди, ёнғин ўчириш техникалари ва воситалари, фавқулодда ҳолатларни бартараф этишда қўлланиладиган техника ва ускуналар намойиши ўтказилди.

 Ўқув машғулотларида корхонамиз раҳбар ходимлари, Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг авария оқибатларини бартараф этиш бўйича билим ва малакаларини ошириш, жамият раҳбар ходимларини ва Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини фавқулотда вазиятларни олдини олиш ҳамда унинг оқибатларини бартараф қилишга қаратилган ҳаракатларни янада яхшилаш мақсади илгари сурилди.

 Қутқарув, разведка, биринчи тиббий ёрдам, эвакуация, қўриқлаш хизмати гуруҳи, алоқа ва, ёнғинга қарши кураш каби қатор гуруҳларининг авария ва ёнғин пайтларида тўғри ҳаракатланиш ишлари кўргазмали намойиш этилди.

   Ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, махсус асбоб-анжомлар билан таъминланганлиги, қутқарув жараёнида амалиётни тўғри олиб бориш, зукколик ва фаоллик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Машғулотлар учун тайёргарлик жараёнлари Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф-муҳит муҳофазаси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан назорат қилиб борилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech