Ру O`z En

“Фарғонаазот” АЖда саноат хавфсизлиги, меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси ҳамда ёнғин хавфсизлиги сифатини янада ошириш мақсадида “Жарохатсиз меҳнат” мавзусида йиғилиш ўтказилди

Йиғилишнинг асосий мақсади цех ва бўлинмалар ишчи-ходимларининг 2021 йилда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган жароҳатланишларини, бахтсиз ҳодисаларни олдини олишга ва барча иш жойларида мукаммал меҳнат муҳофазаси ҳолатини таъминлашга қаратилган профилактика ишларини мунтазам равишда олиб боришни ташкил қилишдан иборат бўлди.

         Йиғилишга раислик қилган бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари Умиджон Миллабаев сўзга чиқиб,  корхонада саноат хавфсизлиги, меҳнат ва атроф муҳит  муҳофазаси ҳамда ёнғин хавфсизлиги сифатини янада ошириш бўйича тўхталиб ўтди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Тадбирда меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги, атроф муҳит муҳофазаси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Файзулло Абдурахмановнинг 2020 йилда ушбу йўналишларда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи тингланди ҳамда 2021 йил учун иш режаси кўриб чиқилди.

Тадбирда корхона бошқарув раиси ўринбосарлари, бош мутахасисслар, бошқарма бошлиқлари, барча цех ва бўлимлар бошлиқлари ҳамда цехлардаги меҳнат муҳофазаси бўйича масъуллар иштирок этдилар.

         Йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди, йиғилиш якуни ҳамда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли хужжат тасдиқланиши белгиланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech