Ру O`z En

“ИНСОННИНГ ЎЗИГА ИШОНЧИ ВА ЖАМОАВИЙ ИШЛАШ УСУЛЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

    Корхонамизда “Ёшлар хафталиги” давом этмоқда. Бугун “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида хафталик доирасида, ўтказилаётган қатор тадбирлардан бири бўлмиш, психологлар иштирокида “Инсоннинг ўзига ишончи ва жамоавий ишлаш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда корхонамиз цех ва бўлимларида фаолият юритаётган 100 нафардан зиёд ёшларимиз фаол иштирок этдилар. Малакали психологлар, шахримиз мактабларида ўқувчилар билан иш олиб борадилар. Ташриф буюрган Хуршид Хидиров,  Гавхарой Қодиржонова,  Мадина Қамбарова ва Шохрух Шукуровлар ёшларимизга хаётда инсоннинг ўзига бўлган ишончи кўплаб мақсадларга эришиш ва омад эшикларни очиши тўғрисида тренинглар ўтказдилар. Психологлар ушбу тренинглар жамоавий ишлашда ёки инсоннинг ўзига ишончини орттиришга қандай фойдали эканлигини айтиб ўтишди. Шунингдек, ёшларимизни замонга мосланиб, билимларни эгаллашимиз келажагимизда пойдевор бўлиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Хурматли “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти веб-сайти ва каналларимиз аъзолари бизларни кузатишда давом этинг. “Ёшлар хафталиги” доирасида бўлиб ўтаётган чора–тадбирлар ҳамда корхонамизда, Мамлакатимизда бўлаётган янгиликлардан боҳабар бўлинг!

 

 

 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech