Ру O`z En

ИСЛОМБЕК РАХМАТОВ ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ИСТИҚБОЛЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТИ ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ МУВОФФАҚИЯТЛИ ТАМОМЛАДИ

Ёшлар масаласи янгиланаётган Ўзбекистоннинг кун тартибидаги масала, уни хал қилиш жамиятни, мамлакатни келажакдаги тақдирини белгилайди десак муболаға бўлмайди.  Шу сабабли ҳам ёшлар муаммоларини чуқур тахлил қилиш ва ечимини топиш бугунги куннинг эҳтиёжи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти шу мақсадда ташкил этилган.

Бундан тўрт ой муқаддам Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни қабул қилиш учун ўтказилган имтиҳондан муваффақиятли ўтган “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти Меҳнатни ташкил қилиш ва маош бўлими етакчи мутаҳассиси Исломбек Рахматов жорий йилнинг 22 июн куни, ўқув йили 1-давра 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсини тамомлади ва Ёшлар пресс-клубида Диплом билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тажрибали муаллимлари ҳамда бошқа ташкилот ва идора вакилларидан иборат жами
35 нафар тингловчи диплом билан тақдирланди.

 

 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech