Ру O`z En

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК”

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда маънавият ва маърифатни юксалтириш ҳамда ёшларимиз орасида одоб-аҳлоқни мустахкамлаш борасида талайгина ишлар илгари сурилмоқда. Бежизга уч буюк қадрият: маънавият, аҳлоқ-одоб ва маърифатдир дейилмайди.

      Фарғона вилояти хокимининг 2021 йил 31 май кунги Фарғона вилояти Маънавият  ва маърифат кенгаши йиғилиш баёни ижроси юзасидан ҳамда “Маънавият фестивали” доирасида
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан чора тадбирлар дастурининг иккинчи бандига мувофиқ “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

  Тадбир корхона бошқаруви раиси Абдупатто Салижанов бошчилигида бўлиб ўтди. Тадбирга Фарғона вилояти хокимлигининг ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг ишчи гурухи, яъни – Фарғона вилояти Маънавият ва маърифат маркази ходими Мақсаджон Маматқулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шохида Исмоилова, Фарғона шаҳар ички ишлар Академияси ўқтувчиси Шерзоджон Турдибоев, Фалсафа фанлар доктори, профессор Жамила Шермухамедова, Педагогика фанлар доктори, профессор-психолог Шоирахон Исоқовалар ташриф буюрдилар.     

   Маънавий-маърифий тадбирда хозирда ёшларимиз, халқимиз орасида кўтарилаётган муаммолар, жамиятимизда маънавиятнинг ўрни, оила қадри, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, китоб ўқиш афзалликлари масалалари тўғрисида сўз юритилди. Фалсафа фанлар доктори, профессор Жамила Шермухамедова оилада ота-онанинг ўрни, болалар тарбияси, Ватан туйғуси тўғрисида мазмунли ва қизиқарли нутқ сўзлади.

  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шохида Исмоилованинг Юртимиз таърифи, аёллар тўғрисидаги таъсирли шеърлари барчанинг кўнглида ширин туйғулар уйғотди. Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди. Шунингдек, Педагогика фанлар доктори, профессор-психолог Шоирахон Исоқова сўнгги йилларда ажримлар сонини юқори ўсиш суръатлари кузатилмоқдалиги ва унинг олдини олиш масалалари тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбир сўнггида меҳмонлар билан маъданий маърифий сухбатлар, тренинглар, савол-жавоблар қизғин тарзда ўтказилди. Корхона раҳбари барча меҳмонларга ўз миннатдорчилиги билдирар экан, тадбир мароқли ўтганини таъкидлаб ўтди. Маънавий-маърифий тадбир корхонанинг маънавий маърифий ишларга масъул ходимлари ва ёшлар етакчилари  иштирогида Ижтимоий ахамиятга эга объектлар бошқармаси мутахассиси Бахтиёр Қозиходжаев томонидан ташкил этилди.  

 

“Farg’onaazot” АЖ матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech