Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT ЁШЛАРИ” ЖАМОАСИ “МУНОЗАРА” ТУРНИРИДА ВИЛОЯТИМИЗ БЎЙИЧА ҒАЛАБАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Мамлакатимизнинг барча вилоят, туман, шахарларида “Ёшлар ойлиги” ўтказилаётганлиги барчамизга маълумдир. “Ёшлар ойлиги” доирасида вилоятимизда куни кеча “Мунозара” турнири бўлиб ўтди.

Турнирда вилоятимиз уюшмаган ёшлари, олий ва ўрта таълим муассасалари талабалари, ташкилот ёшларидан ташкил топган  10 та жамоа қатнашди.

“Мунозара”да корхонамизда фаолият юритаётган ёш ходимларимиз “Farg’onaazot ёшлари” жамоаси номи билан иштирок этдилар. Жамоа таркибида марказий кимё лабараторияси лаборантлари Зебунисо Хамдамова ва Равшаной Исматуллаевалар,  қоп ишлаб чиқариш цехи машинисти Абдулазиз Абдурасуловлар беллашиб, турнир финалида ғолибликни қўлга киритдилар. Корхонамиз “Farg’onaazot ёшлари” жамоаси Диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

 

 

Farg’onaazot” АЖ матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech