Конституция – юксак тараққиётимиз, фаровон ҳаётимиз кафолати!
2020 йилнинг 7 декабрь куни “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Абдупатто Салижанов йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, 28 йил аввал қабул қилинган тарихий ҳужжат халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси ҳисобланишини алоҳида қайд этди.
Юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида Конституциямиз мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида айтиб ўтилди.
Таъкидланганидек, Конституциямиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлайди.
Фурсатдан фойдаланиб, “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти меҳнат жамоаси юртимиз фуқароларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан чин дилдан самимий табриклайди.
“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати