Корхона цехларида амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар бўйича йиғилишлар ва ишчи-ходимлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда
Корхона цехларида 2020 йилда амалга аширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар юзасидан йиғилишлар ва ишчи-ходимлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Ушбу йиғилишлар “Фарғонаазот” АЖ бошқарув раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан корхонанинг бача цехларида ўтказилиши белгиланган бўлиб, йиғилишлардан бири “Фарғонаазот” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари в.в.б. Умиджон Миллабоев раисилигида Сода ишлаб чиқариш цехида бўлиб ўтди. Йиғилишга корхона Касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи Кенгаши таклиф этилди. Очиқ мулоқотларда жамоат ташкилотлари томонидан ишчи-ходимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилда амалга оширилилган тўғрисида маълумот берди.
Йиғилиш ва очиқ-мулоқотлар ўтказилишидан асосий мақсад, 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган вазифаларни ўз муддатларида, сифатли бажарилишини таъминлаш, қолаверса очиқ мулоқотлар орқали ишчи-ходимларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглаб, ечими юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш ва ишчи-ходимларга фаолият юритишлари учун янада кенг шароитлар яратиб беришдан иборат.