Ру O`z En

“МИНИ ФУТБОЛ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

“Farg’onaazot” АЖ да “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёшлар хафталиги” га старт берилди, режа дастурига кўра дастлабки тадбир ёшлар ўртасида “Мини футбол” бўлиб ўтди.

Футболда корхона бошқармалари, бўлимлари ва цехлари ишчи-ходимларидан ташкил топган жами 22 нафар жамоа қатнашиш истагини билдирди. Ушбу спорт тадбири 2021-йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабати билан юқори савияда давом этмоқда.

Бугунги кунда саралаш ўйинлари ўтказилиб унда фаол қатнашган Сода ишлаб чиқариш, Ёшлар иттифоқи, механик таъмирлаш цехи, мураккаб эфирлар целлюлозаси цехи, электр жиҳозларни таъмирлаш цехи, Аммиак ишлаб чиқариш цехи  ва харбийлаштирилган қўриқлаш хизмати жамоалари майдонга тушдилар ва 1/8 босқичи йўлланмасини қўлга киритдилар.

Эндиликда, ярим финал ва финал ўйинлари йўлланмалари учун  жамоалар, мусобақани давом эттирадилар. Барча мусобақа қатнашчиларига омад тилаб қоламиз!

 

“Farg’onaazot” АЖ матбуот  хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech