КОРХОНАМИЗГА Д.И.МЕНДЕЛЕЕВ НОМИДАГИ РОССИЯ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ТОШКЕНТ ФИЛИАЛИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФ БУЮРДИ
Жорий йилнинг 25 март куни Д.И.Менделеев номидаги Россия
кимё-технология университети Тошкент филиалининг ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича ижрочи директор ўринбосари Нилуфар Юнусова, факультет декани Азиза Абдураҳимова, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Татьяна Иванова ҳамда 43 нафар университет талабалари ўқув-амалий ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида “Farg’onaazot” АЖга ташриф буюрдилар.
Меҳмонлар икки кун мобайнида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси томонидан 2021 йилнинг 20 март санасида тасдиқланган дастурнинг корхонамизга тегишли бўлган бўлимлари ижроси асосида ишлаб чиқариш жараёнлари, жумладан, аммиак ҳамда карбамид ишлаб чиқариш, ҳаво ажратиш ва бошқа технологик цехлар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Жамият Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими ходимлари меҳмонларга корхона тарихи, амалга оширилаётган модернизация ишлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб бордилар.