Ру O`z En

ЭЪТИРОФ МУБОРАК!

Бугун дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси инсониятни синовдан ўтказмоқда. Бу воқелик бизни ҳам четлаб ўтмади, албатта. Шундай даврда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатаётган меҳнаткаш  ва саҳоватпеша юртдошларимиз борлигидан фахрлансак арзийди.

Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуслари билан жорий йилнинг 26 май куни “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилганди.

Жамиятда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган   соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари  ва бир қатор ташаббускор, фаол фуқароларни “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш ҳақида ҳукуматимизнинг Қарори қабул қилинди.

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида корхонамизнинг фаол ёшларидан бири, Қутқарув отряди 3-тоифали қутқарувчи, бўлинма бошлиғи Нурмурод Сирожов ҳам бор.

"Farg'onaazot" акциядорлик жамияти жамоаси Нурмурод Сирожовни самимий  табриклаб,  унинг келгусидаги фаолиятида омад ва мувафақиятлар тилайди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech