Ру O`z En

РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

18-26 июнга қадар корхонамиз Ёшлар иттифоқи Кенгаши томонидан “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёшлар хафталиги”га старт берилган эди. Хафта давомида жамиятимизда бир қанча тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Бугун “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида ёшларнинг таклифларини ва саволларини ўрганиш, муаммоларини кўриб чиқиш ҳамда иш фаолиятлари, жамоатчилик ишларида жонбозлик кўрсатаётган ёш ходимларимизни рағбатлантириш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

   Ёшлар хафталигида ўтказилган тадбирлар ёшлармизни маънавий-маърифий, жисмонан ва ақлан янада камол топишларига қаратилган бўлиб, уларни хаётда ўз ўринларини топиб, мукаммал инсон бўлишларини кўзлаган. Шу ўринда уларни жамиятимизга керакли инсон бўлишлари, уларда соғлом рақобат, келажакка ишонч, самимийлик ҳисларини янада мустаҳкамлаш мақсади илгари сурилган.

    Хозирги кунда ёшлар билан суҳбатлар қуриш, уларни ички дунёсига назар ташлаш корхона раҳбарияти учун жуда муҳум вазифа саналади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, корхонамиз томонидан ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш фаолиятларида ёрдам қўлини чўзиш ва бошлиқ лавозимларига тайёрлаш каби масалалар жиддий кўриб чиқилмоқда.       Бугунги бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида ҳам шу масалалар ўртага ташланди.

   Учрашувда 52 нафар ёшлар иттифоқи Кенгаши аъзоларидан фаол ёшлар, жамиятимиз ва Давлатимиз хаётида самарали меҳнат қилиб фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этган, ўз фаоллиги, ташаббускорлиги билан барчага намуна кўрсатган корхона ёшлари “30–июн Ёшлар куни” муносабати билан ташаккурномалар ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

    Тақдирлаш маросимидан сўнг, ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

 

 

 

Farg’onaazot” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech