Ру O`z En

Шавкат Мирзиёев: "Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилининг 7 устувор йўналиши

 Барчага маълумки, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига 80,1% овоз йиғиб сайланган Шавкат Мирзиёевнинг лавозимида фаолият бошлашига бағишланган қўшма мажлисида инаугурация маросими бўлиб ўтган эди. Инаугурация маросимида Ш.Мирзиёев келгуси беш йилга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойилнинг 7 та устувор йўналиши тўғрисида тўлиқ маълумотлар берган эди.  

   Бугун, "Farg‘onaazot" акциядорлик жамиятининг мажлислар залида корхона раҳбарияти томонидан ташкилланган маънавий-маърифий тадбир шу ҳақида бўлиб ўтди. Тадбирда ишчи-ходимларга “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойилнинг 7 та устувор йўналиши борасида батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, ходимлар мамлакатимизда 5 йилга режалаштирилган ислоҳотлар билан танишиб чиқдилар.

 

 

 

"Fargonaazot" АЖ матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech