Ру O`z En

ҲУРМАТЛИ ЖАМОАДОШЛАР, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!

Давлатимиз мустақиллигини ўттиз йиллик байрамни кўтарикни руҳда кенг нишонлаш мақсадида, бутун мамлакатимизда катта тайёргарликлар кўрилмоқда. Шу  жумладан, бизнинг акциядорлик жамиятида ҳам “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” номли ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди.

 Мазкур дастурнинг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида корхона цехларининг маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлари ўртасида “Биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз” мавусида “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танлови ўтказиш режалаштирилган. Хозирги кунга қадар қўрик-танлов Низоми тасдиқлаб чиқилиб корхонамизнинг барча цехларига тарқатилди.     

Ушбу кўрик-танловда иштирок этишни хохловчи цехлар маъмурияти жорий йилнинг 13 августига қадар  маънавий – маърифий ишларга масъул ходимлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотни Ижтимоий аҳамиятга эга объектлар бошқармасига тақдим этишлари сўралади.

Танлов бўйича тўлиқ маълумотларни билиш учун ижтимоий аҳамиятга эга объектлар бошқармасининг 69-79 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкун.

 

 

 

 

“Farg’onaazot”  акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech